ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Бугундан бошлаб Самарқанд ва Сўғд вилоятлари чегарасида жойлашган "Жартепа-Саразм" чегара назорат пункти ишга тушиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.
Ушбу чегара назорат пункти пиёда ва автомобиллар ўтишини мослашган. Янги очиладиган чегара назорат пункти Сўғд вилояти маркази бўлган Панжакент шаҳрини ва Самарқанд билан боғлайди.
Чегара пунктининг очилиш маросимини иккала томондан ҳам фуқаролар узоқ вақтлардан бери орзиқиб кутишаётган эди. Тантанали очилиш маросими карнай-сурнай садолари остида ҳамда вилоят раҳбарлари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида бўлиб ўтади.