Трамп Мирзиёевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди

© Пресс-служба президента Узбекистана Президенты Узбекистана и США - Шавкат Мирзиёев и Дональд Трамп
Президенты Узбекистана и США - Шавкат Мирзиёев и Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти яқин орада Ўзбекистон президенти билан учрашишни интизорлик билан кутиб қолишини билдирган

ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти Дональд Трампдан жорий йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга оид мактуб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, АҚШ президенти Ўзбекистон президентининг Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференция таърифи баён этилган мактубини олганидан мамнун бўлганини қайд этди.

Мактубда АҚШнинг Жанубий Осиёдаги стратегияси минтақа мамлакатларини Афғонистондаги низони тартибга солиш ва вазиятни барқарорлаштириш учун бирдек масъулият ҳис қилишга ундаши таъкидланган.

Дональд Трамп Ўзбекистон президентининг минтақавий ёндашувга доир ташаббусини қўллаб-қувватлаши, бу эса ўз навбатида вазиятни тинч музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун шароит яратиши, иқтисодиёт, жумладан, Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантиришини қайд этди.

"Минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларингиз катта муваффақиятлар келтирди. Ўтган йили ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган конференция бутун Марказий Осиё бўйлаб истиқболли ҳамкорлик муҳитини яратди, декабрь ойидаги президент Ашраф Ғани билан учрашувингиз эса мустаҳкам ҳамкорлик ва тараққиётга замин ҳозирлаб берди.

Президенты Узбекистана и Турции Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Эрдўғонни Тошкентга Афғонистон бўйича анжуманга таклиф қилди

Сизнинг Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказишга доир ташаббусингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, шундай экан, ушбу формат афғонистонликлар бошчилик қилаётган Кобул жараёни билан мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун биз ҳамкорликда астойдил ишлашимиз зарур. Оқ уй маъмурияти Тошкентдаги конференцияда иштирок этувчи АҚШ делегацияси таркибини кўриб чиқмоқда.

Самимий ва илиқ сўзларингиз, шунингдек, Афғонистондаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларга қўшаётган улкан ҳиссангиз учун миннатдорлик изҳор этишга ижозат бергайсиз. Ўзбекистон халқига саломим ва эзгу тилакларимни етказишингизни сўрайман", дейилади мактубда.

АҚШ президенти яқин орада Ўзбекистон президенти билан учрашишни интизорлик билан кутиб қолишини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0