ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Самарқандда автомобил рақамларини ўғирлайдиган фирибгар қўлга олинди, у туризм коллежи талабаси эканлиги аниқланди, деб хабар қилди СТВ нашри.
Давлат органлари маълумотларига кўра, Туризм коллежининг "Меҳмонхона ва ресторан бизнеси" факультетининг иккинчи босқич ўқувчиси асосан "қиммат" рақамларни ўғирлаш билан шуғулланган. Видеокузатув камералари томонидан ўғирлик содир этилган вақт аниқ қайд этилган, жиноят асосан ярим кечадан ўтганда амалга оширилган.
Қўлга олинган фирибгар тергов жараёнида ўғирликларни бечора етимларга ёрдам бериш учун амалга оширганини айтган.
"Қўлга олинган йигит терговчи ҳузурида ўзини ҳотиржам тутган. Ўз ҳаракатлари ҳақида эса гўёки гап уни касби ҳақида бораётгандек гапирган. У ўз ҳаракатлари билан "Автомобилдан сақлан" номли совет фильмидаги бош қаҳрамонни эслатар эди", — деб ёзади нашр.
Қўлга олинган Бегзод Самарқанд шаҳридаги "Тутзор" маҳалласида истиқомат қилади. Айнан шунинг учун унинг ноқонуний ҳаракатлари давлат органлари, қўшнилари, дўстлари ва танишлари иштирокида воқеа жойида кўрилмоқда, деб ёзган нашр.