Хоразм вилоятига прокурор тайинланди

© Sputnik / Илья ПиталевПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳонгир Жўраевич Хатамов Хоразм вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Хоразм вилоятига прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2018 йил 27 февралдаги буйруғига мувофиқ Жаҳонгир Жўраевич Хатамов Хоразм вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Жаҳонгир Хатамов бунга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

У яқиндагина Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига бошлиқ этиб тайинланган Акмалхўжа Мавлонов ўрнига ушбу лавозимга тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0