Президент боғча ходимларининг маошларини ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил детский сад №54 в Бухарской области
Шавкат Мирзиёев посетил детский сад №54 в Бухарской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айрим туманларда боғча учун тўлов миқдори икки баравар пасайтирилди

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бугун "Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 мартдан бошлаб мудирлар, тарбиячилар, методистлар, ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар, мусиқа раҳбарлари ва тарбиячининг ёрдамчилари меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 30 фоизга табақалаштириб оширилади.

Утренник в детском саду Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда боғча тарбиячилари ОТМларда бепул қайта тайёргарликдан ўтмоқда

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб эса тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари, олий маълумотли ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини, уларнинг базавий тариф ставкалари миқдорларини умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари миқдорларига тенглаштирган ҳолда 30 фоизга табақалаштириб оширилади.

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар педагогик маълумотли тарбиячининг ўринбосарлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 20 фоизга, мактабгача таълим муассасалари мудирлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 10 фоизга табақалаштириб оширилади.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар сақлангани учун амалдаги ота-оналар тўлови миқдори 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда икки баравар пасайтирилади.

Янгиликлар лентаси
0