ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Эксперт Sputnik радиоси эфирида совет давридаги биноларни янги фасадлар билан ўраш ярамайди, дея таъкидлади.
"Бугун кўтарилмаган мавзулардан бири — бу меъморчилик мероси эди, шу жумладан, эҳтимол совет давридаги ҳам бўлиши мумкин, аслида бу услуб сўнгги йиллар архитектурасида ўз ифодасини топмаган", — дейди эксперт.
"Аммо бу интилиш баъзан қарама-қарши ишлайди, чунки баъзида яхши нарсани яхшилашга ҳожат йўқдир", — деб таъкидлади ЕИ делегацияси раҳбари.
Стипрайс совет даврида брутализм услубида қурилган биноларни мисол келтирар экан, ҳозирда мерос сифатида уларнинг қийматини баҳолаш қийинлигини таъкидлади. Эксперт Ўзбекистонда совет давридаги бинолар гўёки консерва банкалари сингари металл билан "тикилаётгани" ва мармар билан консерва банкалари сингари ўраб ташланаётгани яхши эмас, дея фикр билдирди.
Экспертга кўра, бугун авангард ҳисоблангани эртага маданий мерос ёки классика сифатида тан олиниши мумкин.
Шу боис, деб таъкилади дипломат, эътиборни фақат Регистон ёки эски Хива шаҳрига қаратмай, балки охирги 100 йил ичида яратилган биноларни ҳам йўқотиб қўймасликка аҳамият бериш керак.