ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1-2 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирмоқда.
Гидрометеорология хизмати Марказининг хабарномасига асосан, 1 март куни республика ҳудудида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши, жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат) гача эсиши ва 23-28 м/с (83-101 км/соат) гача кучайиши мумкин.
Шу боис ФВВ аҳолидан ҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.
Хабарда билдирилишича, 1 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 2 март куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.