ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистон масаласида "тарихий роль" ўйнамоқда, деб ҳисоблайди АҚШ.
Нашр хабарига кўра, АҚШ Давлат департаменти вакили Хезер Науэрт ушбу анжуман ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонда барқарорликни таъминлашда "тарихий роль" ўйнамоқда, дея баёнот қилган.
"Биз Ўзбекистон Афғонистонда барқарорликни таъминлашда тарихий роль ўйнамоқда, деб ҳисоблаймиз. Ва бу конференцияни тўла ҳисобда (Ўзбекистоннинг) халқаро саҳнага қайтиши дея ҳисоблаш мумкин", — деган Хезер Науэрт брифингда.
У Афғонистон ҳукумати, АҚШ вакиллари сингари Тошкентдаги конференцияда иштирок этаётганини эслатиб ўтган.
"(Учрашувдан) мақсад — Афғонистон ҳукуматининг тинчликни таъминлаш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи қатор халқаро шерикларни учраштиришга ҳаракат қилишдир", — деган Давлат департаменти вакили.