Ўзбекистонда халқаро ёшлар оромгоҳи очилади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишДети во время купания.
Дети во время купания. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Термез шаҳрида Фидокорлар кўчасида жойлаган болалар оромгоҳи Ўзбекистон ёшлар иттифоқига шартнома асосида текин фойдаланишга берилади

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли халқаро фестивал ва анжуманларни ўтказиш мақсадида Термезда Халқаро ёшлар оромгоҳи ташкил этилади, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Узбекистан встречает Навруз - Sputnik Ўзбекистон
Ана байрам: ўзбекистонликлар март ойида сал кам икки ҳафта дам олишади

Қарор талабларига кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқига шартнома асосида текин фойдаланишга Термез шаҳрида Фидокор кўчасидаги болалар оромгоҳи берилди.

Оромгоҳда ҳар йилги ёз мавсуми давомида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги оромгоҳнинг йил давомида фаолият юритишини сифатли ташкил этиш мақсадида электр энергия, табиий газ, сув, коммунал-маиший хизматларни узлуксиз равишда кўрсатилишини таъминлайди.

Бундан аввал Тошкентда тадбиркорлик, туризм, илм-фан, техника ҳамда таълим соҳаларини ривожлантиришга бағишланган II Ўзбекистон-Россия халқаро анжуман ўтказилганди.

Янгиликлар лентаси
0