Мирзиёев ва Раҳмон олдида чиқиш қиладиган санъаткорлар номи маълум бўлди

© Social media oage of shohjahon__officialФаррух Закиров и Шерали Джураев
Фаррух Закиров и Шерали Джураев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Концертда ўзбекистонлик санъаткорлардан шунингдек, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков чиқиш қилади

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега биринчи давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталарининг "Дўстлик оқшоми" деб номланган концерт дастури намойиш этилади. Тожик ОАВнинг хабарига кўра, президентлар учун Юлдуз Усмонова куйлайди, деб ёзади "Подробно.уз".

Город Самарканд. Вид на площадь Регистан - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда тожик ва ўзбек халқлари дўстлиги рамзини ифода этувчи ҳайкал ўрнатилади

Хабарда айтилишича, концерт 9 март куни "Кўҳи Борбад" киноконцерт мажмуасида бўлиб ўтади. Концертда ўзбекистонлик санъаткорлардан шунингдек, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков чиқиш қилади. Тожикистондан Давлатманд Холов, Нигина Амонқулова, опера қўшиқчиси Рустам Дулоевлар саҳнага чиқиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк давлат ташрифи 9-10 март кунларига мўлжалланган. Ташриф арафасида Душанбеда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0