ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Республикада уруғлик картошкасини етиштиришни янада ривожлантириш чоралари тўғрисида президент қарори қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.
Хабарда айтилишича, тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ туманлари уруғликка мўлжалланган картошкани етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланди.
Қарорга асосан манфаатдор ташкилотларнинг Картошка етиштирувчилар ассоциациясини тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Ассоциациянинг асосий вазифаларидан бири республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.