Ўзбекистон Уйи бутун дунёга республика ҳақида ҳикоя қилиб беради

© Sputnik / СтрингерСтенд Узбекистана на выставке Mitt - 2017. Архивное фото
Стенд Узбекистана на выставке Mitt - 2017. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга бағишланган сайёр павильон дунёнинг йирик шаҳарларида намойиш этилади. Лойиҳа ушбу йил охиригача ишга тушиши керак.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбекистон брендини дунёда оммавийлаштириш мақсадида янги ташаббус эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Оператор и ассистент на съемочной площадке - Sputnik Ўзбекистон
Канн фестивали совриндори Ўзбекистон ҳақида бадиий фильм ишлайди

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди Ўзбекистон манфаатларини тарғиб қилувчи ва уни кенг оммага танитувчи ихтисослашган кўчма кўчма павильон – Ўзбекистон Уйини ташкил қилишни режалаштиримоқда.

Бугунги кунда ушбу каби лойиҳалардан кўп мамлакатлар фойдаланмоқда. Масалан, Россия Давосда бўлиб ўтган иқтисодий форум ёки йирик халқаро спорт мусобақалари кунларида Россия Уйи – ихтисослашган кўргазма ташкил қилган эди. Ушбу ташаббусдан 2018 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ҳам фойдаланиш режалаштирилган.

“Ўзбекистон Уйи – бу дунёнинг йирик шаҳарларида ижрага олиш режалаштирилган ҳудудлардир. У ерда Ўзбекистоннинг туристик ва маданий-тарихий салоҳияти намойиш этилади. Ҳар қандай фуқаро у ерга келиб томоша қилиши ва Ўзбекистон билан танишиши мумкин. Бу жуда қизиқ бўлади”, — дейди жамғарма лойиҳаларини амалга ошириш бўлими раҳбари Тимур Камалов.

Унинг сўзларига кўра, бу сайёр павильон бўлиб, у шаҳарма-шаҳар кўчиб юради. Лойиҳа ушбу йил охирига қадар ишга тушиши режалаштирилган. Айни дамда бу борада Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан музокаралар олиб борилмоқда.

Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
"Культура" телеканали Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш қилди

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, барча манфаатдор тузилмалар иштирокида, Ўзбекистоннинг савдо, сармоя ва туристик потенциалини ягона бренд остида тарғиб қилиш борасидаги фаолиятни кучайтиришни топширган эди.

Шунингдек, Мирзиёев чет элдаги элчиларга Ўзбекистонни янада фаолроқ тарғиб қилишни ва  республикага имкон қадар кўпроқ сайёҳларни жалб қилишни ҳам айтиб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0