ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда журналистика соҳасида "Олтин қалам" XIII миллий мукофоти учун танлов эълон қилди. Унинг натижалари анъанага кўра 3-май жаҳон матбуоти эркинлиги кунида эълон қилинади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Ўтган йили "Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун" номинациясида "Euronews" канали "Postcards" кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Сеамус Кеарней ғолиб деб топилган эди. Шунингдек, Буюк Британиянинг мустақил журналисти Каролина Чарлотта Пинк, Корея Республикасининг "The Korea Post" журналининг бош муҳаррири Ли Кюнг-сек ҳамда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган Хитойнинг "Синьхуа" ахборот агентлиги мухбири Ша Датининг самарали ишлари юқори баҳоланган.