Энг тажрибали ҳарбий раҳбарлардан бири - генерал-майор Исмоил Эргашев вафот этди

© Министерство обороны Республики УзбекистанУшел из жизни генерал-майор Исмаил Эргашев
Ушел из жизни генерал-майор Исмаил Эргашев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбий раҳбар Самарқанд вилоятида дафн этилди

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида якшанба куни Ўзбекистоннинг энг тажрибали ҳарбий раҳбарларидан бири — истеъфодаги генерал-майор Исмоил Эргашев билан видолашув маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

У 24 феврал куни 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Дафн этиш маросими Самарқанд вилоятида, ҳарбий етакчи туғилиб, вояга етган жойда бўлиб ўтди. 

© Министерство обороны республики УзбекистанГенерал-майор Исмаил Эргашев
Генерал-майор Исмаил Эргашев - Sputnik Ўзбекистон
Генерал-майор Исмаил Эргашев

Дафн этиш маросимида марҳумнинг яқинлари ва қариндошлари, Қуролли кучлар ветеранлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

© Министерство обороны республики УзбекистанТраурная церемония прощания с генерал-майором Исмаилом Эргашевым
Траурная церемония прощания с генерал-майором Исмаилом Эргашевым - Sputnik Ўзбекистон
Траурная церемония прощания с генерал-майором Исмаилом Эргашевым

Эргашев 1945 йилнинг 5 августида Самарқанд вилоятининг Челак туманида таваллуд топган. Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Қуролли кучларида турли лавозимларни эгаллаб келган. 1992-1994 йилларда артиллерия бошқармасида раҳбар бўлган, сўнгра 1997 йилгача артиллерия қўмондони лавозимида фаолият юритган.

© Министерство обороны Республики УзбекистанПрощание с генерал-майором Исмаилом Эргашевым состоялось на его родине в Самаркандской области
Прощание с генерал-майором Исмаилом Эргашевым состоялось на его родине в Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Прощание с генерал-майором Исмаилом Эргашевым состоялось на его родине в Самаркандской области

1999-2000 йилларда Мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари, 2000-2004 йилларда Марказий Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимларида фаолият юритган.

2004 йилдан 2005 йилга қадар Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Қуролли кучлари Бирлашган штаби раҳбари лавозимини эгаллаган.

Ўз хизмат йилларида Эргашев I ва II даражадаги "Шон-шараф", шунингдек, "Жалолиддин Мангуберди" орденлари билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0