Ўзбекистонда хайрия ҳашари ўтказилади

© СтрингерВсенародный хашар проходит в Узбекистане в 11-12 марта. Граждане активно благоустраивают территории и участвуют в их озеленении. Район Старого города, Чорсу
Всенародный хашар проходит в Узбекистане в 11-12 марта. Граждане активно благоустраивают территории и участвуют в их озеленении. Район Старого города, Чорсу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг "2018 йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш ва тозалик ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги фармойиши эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Жорий йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш, тозалик ойлиги ҳамда 3-4, 10-11-март кунлари "Озодалик куни" деб эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Навруз в туристическом комплексе Этномир - Sputnik Ўзбекистон
Наврўз байрамини нишонлаш тўғрисида президент қарори эълон қилинди
"Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзоро меҳр оқибат хамжихатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, мехр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, пойтахтнинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими 2018 йил 23 февраль куни "2018 йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш ва тозалик ойлигини ўтказиш тўғрисида"гифармойишга имзо чекди", — дейилади хабарда.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда ҳашарни ўтказиш доирасида маҳаллалар, аҳоли яшаш жойлари, кўп қаватли бинолар ва уйлар атрофи, гузарлар, ҳиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш; барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш белгиланган.

Шунингдек ёрдамга муҳтож кексалар, пенсионер ва ногиронлар, ёлғиз қарияларни ижтимоий ҳимоялашга ҳамда боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш; жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида йиғилган чиқиндиларни ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Абдулла Қодирий боғида ҳашар - Sputnik Ўзбекистон
Умумхалқ Наврўз ҳашарида 22 миллион киши иштирок этди

Хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш вазифалари юклатилди.

"Махсустранс" ДУК ҳамда туман ҳокимликлари жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлайдилар.

Шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар бир корхона ва ташкилотга ободонлаштириш, санитар тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш учун ташкилотга ажратилган ер майдонига туташ бўлган ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб борилиши тавсия этилган.

Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази маҳалла ва мавзеларда, таълим муассасалари, жамоат транспорти, бозорлар, умумий овқатланиш шаҳобчалари, сув тармоқларида санитария қоидаларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишларини амалга оширади.

Фармойишда Халқ таълими бош бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда шанба ва якшанба кунлари ўтказиладиган "Озодалик куни"ни кўп қаватли уйлар атрофида тарғиб қилувчи ва ёшларни чорловчи шиорлар билан иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0