Тошкентда аламзада эркак метрони портлатиш билан таҳдид қилди

© Sputnik / Н. Ключнев / Медиабанкка ўтишЭмблема метро на проспекте Дружбы народов в Ташкенте
Эмблема метро на проспекте Дружбы народов в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"1009" хизматига қўнғироқ қилиб, ўзини "Дониёр Холиқов" деб таништирган шахс "Агар турмуш ўртоғим фарзандимни 20 дақиқа ичида олиб келиб бермаса, метрода портлаш содир бўлади", деб айтган ва гўшакни қўйиб қўйган

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкентда аламзада эркак метрони портлатиш билан таҳдид қилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Узбекский милицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Бомба борлиги тўғрисида ёлғон хабар берган аёл жаримага тортилади

Ҳодиса 22 февраль куни кундузи содир бўлган.

"1009" хизматига қўнғироқ қилиб, ўзини "Дониёр Холиқов" деб таништирган шахс "Агар турмуш ўртоғим фарзандимни 20 дақиқа ичида олиб келиб бермаса, метрода портлаш содир бўлади", деб айтган ва гўшакни қўйиб қўйган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қўнғироқ Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Дониёр Холиқов томонидан амалга оширгани аниқланган.

Телефон-террорчиси қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0