Қирғизистонда ишлаб чиқарилган болалар кийимида заҳарли модда борлиги аниқланди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишНеделя моды в Москве "Сделано в России". День четвертый
Неделя моды в Москве Сделано в России. День четвертый - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Формальдегид заҳарли моддаси бўлган кийимларнинг аксарият қисми Олмаота ва Бишкекдаги улгуржи бозорлардан келтирилган

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қозоғистонлик шифокорлар Қирғизистонда ишлаб чиқарилган болалар кийимларида заҳарли модда топилгани борасидаги ҳолатга изоҳ беришди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон Tengrinewsга асосланиб.

Формальдегид "Қирғизистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиғи бўлган болалар йўргаклари, кўйлакларида аниқланган. Кийим-кечаклар Қарағандадаги дўкон ва бозорларда сотилаётган бўлган.

Уборка зерновых. - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда буғдой унидан оммавий заҳарланиш юз берди - бир бола вафот этди

Шифокорлар ҳозирча ваҳимага ҳожат йўқлигини билдиришди. Жамоат соғлиғини сақлаш департаменти мутахассислари болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 62 кийим намунаси текшириш учун олишди.

Департамент бошлиғи ўринбосари Юрий Залигиннинг айтишича, 40та намунада номувофиқлик аниқланган. Яна 17та намунада формальдегид даражаси юқорилиги маълум бўлди.

"Ваҳимага ҳожат йўқ! Биз Қирғизистондан келтирилган ҳамма кийимлар заҳарли демоқчи эмасмиз. Бу кийимлар йирик фабрикаларда тикилган дейишга асос йўқ. Уларда "Қирғизистонда ишлаб чиқарилган" деган ёрлиқ бор, лекин тахминимизча, улар уй шароитида тайёрланган. Шу боис ҳозирча шошилинч хулоса чиқара олмаймиз", — деди Залигин.

Унинг сўзларига кўра, тадбиркорларга зудлик билан талабга жавоб бермайдиган кийимларни сотувдан олиб қўйиш тавсия этилган.

"Сотувчи маҳсулотни йўқ қилиши ёки уни етказиб берувчига қайтариши ёхуд унинг талабга жавоб бериши ҳақидаги ҳужжатни кўрсатиши керак. Режадан ташқари текширувларда ушбу тавсияларнинг бажарилиши назорат қилинади", — деди у.

Формальдегид заҳарли моддаси бўлган кийимларнинг аксарият қисми Олмаота ва Бишкекдаги улгуржи бозорлардан келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0