Тошкентда тўхташни тақиқловчи йўл белгилари олиб ташланмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВ Москве на нескольких улицах ввели бесплатную ночную парковку
В Москве на нескольких улицах ввели бесплатную ночную парковку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўз аҳамиятини йўқотган "Тўхташ тақиқланган" йўл белгилари олиб ташланиб, "Тўхтаб туриш тақиқланган" йўл белгиларига алмаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шаҳар кўча ва йўлларидаги тўхташни тақиқловчи йўл белгиларини олиб ташлашни бошлади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Дорожные знаки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон йўлларида замонавий ва юқори сифатли йўл белгилари ўрнатилади

Бошқарма ходимлари йўл белгиларини хатловдан ўтказиш жараёнида ўз аҳамиятини йўқотган "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиларини олиб ташлаб, "Тўхтаб туриш тақиқланган" йўл белгиларига алмаштирмоқда.

"Хатлов жараёнида йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражасига, шунингдек уларнинг кўча ва йўллар белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар ва йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини яратади", — дея қайд этди ИИББ матбуот хизмати.

Ўтган йилнинг октябрида Ўзбекистон ҳукумати ўрнатилган йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини бошқаришнинг бошқа техник воситаларини хатловдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаганди.

Янгиликлар лентаси
0