Давлат божхона қўмитасида янги тайинлов амалга оширилди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ Арипов Жасур Алимович Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси Раиси биринчи ўринбосари Бахтиёр Раимов лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди ДБҚ расмий ахборот канали.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Давлат божхона қўмитаси раиси ишдан олинди

Бахтиёр Раимов қўмитада Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармаси, Божхона текширувлари ва суриштирувлари бошқармаси ва Ҳуқуқий бошқармалар фаолиятини назорат қилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ Арипов Жасур Алимович Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жасур Арипов илгари Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олиниб, унинг ўрнига Бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Бердиалиевич Азимов тайинланганди.

Янгиликлар лентаси
0