ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистонга келган меҳмонлар қулайлиги учун аэропорт, вокзал ва сайёҳлар кўп бўладиган жойларда махсус сим карталар сотувга чиқарилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси
Роуминг хизмати муқобили сифатида ишлаб чиқарилган ушбу сим картани фақат хорижий фуқаро паспорти билан харид қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, келажакда сайёҳларга телефон аппарати ва мобил роутер ижарага бериш хизмати ҳам йўлга қўйилади.
Туристлар учун махсус тариф ишлаб чиққан биринчи уяли алоқа компанияси бу Uzmobile бўлди. Махсус тариф 30 кунга мўлжалланган бўлиб, унинг таркибига сўзлашиш учун дақиқалар ва Интернет траффики мавжуд. Шунингдек сим карта билан бирга, абонент номери ёзилган кичик брелок ҳам берилади.