Нукусда чиқиндилардан суюқ гулсувоқ ишлаб чиқарилмоқда

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишМагазин строительных товаров
Магазин строительных товаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нукуслик ихтирочи-тадбиркор экологик тоза ва даромадли бизнесни йўлга қўйди.

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Нукуслик тадбиркор Рашид Қартбайев чиқинди матолардан суюқ гулсувоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати.

Нукусда кўп қаватли уйларни таъмирлашда суюқ гулқоғоздан фойдаланилмоқда. Бу одатий таъмирлашдан кўра 2 баравар арзонга тушмоқда ва ушбу уйларда яшаётган аҳолига маъқул келмоқда дейилган хабарда.  

“Ҳозир чиқинди деб ташланган деярли барча нарсаларга иккинчи ҳаёт бермоқдаман. Бу чиқинди матолар махсус дастгоҳларда майдаланади ва унга ранг берилади. Маҳсулотимиз нархи арзон ва сифатли бўлгани боис бозори чаққон. Энг асосийси, атроф-муҳит мусаффолигига ҳисса қўшяпман”, —  дейди тадбиркор Қартбайев.

Хабарда айтилишига кўра, ихтирочи-тадбиркор чиқиндиларни қайта ишлаш эвазига ўтган йили 1 миллиард 200 млн сўм даромад олган.

Янгиликлар лентаси
0