Ўзбекистон терма жамоасининг хорижлик бўлажак бош мураббийи билан келишувга эришилди

© Федерация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу в товарищеском матче с командой ОАЭ
Сборная Узбекистана по футболу в товарищеском матче с командой ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги бош мураббий олдига Осиё кубоги-2019 да муваффақиятли иштирок этиш ва терма жамоани 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилади

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун футбол бўйича терма жамоа янги бош мураббийи билан бошланган музокараларни ниҳоясига етказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи хорижлик кучли мутахассис, жаҳон футболидаги топ мураббий бўлади. Айни пайтда у ўз терма жамоасини Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёрламоқда.

Темур Кападзе - Sputnik Ўзбекистон
Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий бўлди

"Биласиз, ҳар бир мураббий шартномаси тугашига 6 ой қолганида янги таклифларни кўриб чиқишга ва музокаралар ўтказишга ҳақли. Шу сабабдан ҳам, янги бош мураббий билан терма жамоамиз масаласида якуний келишувга эришилди. Бироқ, у айни пайтда ўз шогирдларини июнь ойида бошланадиган мундиалга тайёрлаётгани сабабли, жаҳон чемпионати якунига қадар номи ҳозирча эълон қилинмаслигини сўради. Ўзининг бу илтимосини мутахассис жаҳон чемпионати олдидан унинг шогирдлари кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан изоҳлади. Умид Аҳмаджонов янги бош мураббийнинг бу илтимосини қабул қилди ва июль ойига қадар унинг номи футбол жамоатчилигига эълон қилинмаслигига ваъда берди", дейилади хабарда.

Мутахассис Россиядаги мундиалдан сўнг Ўзбекистонга ташриф буюради ҳамда мамлакат миллий терма жамоаси бошқарувини расман қўлга олади. Унга қадар эса терма жамоа Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида янги ташкил этилган мураббийлар кенгаши қўл остида ўқув-машғулот йиғинлари ва белгиланган ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Янги бош мураббий олдига Осиё кубоги-2019 да муваффақиятли иштирок этиш ва терма жамоани 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилади.

Янгиликлар лентаси
0