"Ўзбектелеком" Россиянинг Ivi компанияси билан шартнома имзолайди

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишБолельщик смотрит трансляцию матча
Болельщик смотрит трансляцию матча - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий оператори Россиянинг энг йирик онлайн-кинотеатри бўлган Ivy компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш арафасида.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. "Ўзбектелеком" Россиянинг энг йирик онлайн-кинотеатри бўлган Ivy компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бугунги кунда Ivi Warner Brothers, Paramount Pictures, Fox, Sony Pictures, NBC Universal, Disney, BBC, Мосфильм, Базелевс, Централ Партнершип каби кўплаб Россия ва халқаро контент яратувчилари  маҳсулотини онлайн намойиш қилиш ҳуқуқига эгадир.

“Биз Россия бозорининг етакчиси бўлган Ivi ва бошқа хорижий компаниялар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Яқин бир неча ой, узоғи билан ярим йил ичида ижтимоий тарифларни ишга туширамиз. Улар нафақат Интернетга кириш балким IPTV ва хорижий компаниялар контентига тўлов орқали уланиш имконини берадиган бўлади”, — деди Sputnik мухбирига компаниянинг  маркетинг  ва савдо бўйича директори Евгений Вишневский.

Вишневский айтишига қараганда, хорижий контент яратувчилар нафақат Ўзбекистон бозорига ўз маҳсулотларини олиб чиқиш, балким бу ерда мустаҳкам ўрнашиб олишни ҳам кўзда тутган. Улар хорижда оммавий бўлган контентни ўзбек тилига таржима қилишни режалаштиришган.

Milliy TV - Sputnik Ўзбекистон
Milliy TVни дунёнинг исталган нуқтасидан томоша қилиш мумкин

“Ундан ташқари хорижий компаниялар маҳаллий кино студиялар билан уларнинг маҳсулотларини ўзларининг саҳифаларида жойлаштириш борасида ҳамкорлик қилишни режалаштиришган”, — деди компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбектелеком” охирги етти йил даовмида мамлакатда IРТV хизматини жорий қилиш билан банд. IРТV – замонавий телевидение стандарти бўлиб, у қизиқарли кўрсатувларни исталган вақтда томоша қилиш, тўхтатиб қўйиб кейин давом эттириш ва ёзиб олиш каби имкониятлар беради.

Янгиликлар лентаси
0