Камилов Москвада Лавров билан қатор долзарб масалаларни муҳокама қилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизлик муаммоси ва Афғонистон теварагидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилади

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига ташрифи давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши бўйича комплекс ишлар доирасида 22-23 февраль кунлари ишчи ташриф билан Москвада бўлади. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Камиловнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралари чоғида халқаро вазият ва Россия-Ўзбекистон ташқи сиёсий ҳамкорлигининг долзарб масалаларнинг кенг доираси бўйича фикр алмашилади.

Хабарда қайд этилишича, Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизлик муаммоси ва Афғонистон теварагидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилади.

Ташриф доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0