Мирзиёев ва Раҳмон қандай ҳужжатларни имзолашади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томонидан икки давлат бизнес тузилмалари муносабатини ривожлантиришга йўналтириладиган 100 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит тақдим этилиши ҳақидаги ҳужжатнинг имзоланишига ҳам катта эътибор қаратилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга режалаштирилган ташрифи якунлари бўйича 20дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган, деб хабар берди Тожик ТА Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб.

Железнодорожные пути - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Тожикистонга олиб борувчи илгари бузиб ташланган темир йўлни тикламоқда

"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойининг биринчи декадасида Тожикистонга амалга ошириши режалаштирилган илк давлат ташрифи якунлари бўйича 20дан ортиқ давлатлараро ва ҳукуматлараро келишувлар имзоланиши кўзда тутилмоқда", — деди манба.

Икки мамлакат фуқароларининг Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида бир ойгача визасиз юришлари ҳамда давлат чегарасининг баҳсли қисмлари борасидаги масалага чек қўювчи икки давлат чегараларини демаркация ва делимитация қилиш ҳақидаги келишувларни улар орасида энг аҳамиятлилари деб аташ мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан икки давлат бизнес тузилмалари муносабатини ривожлантиришга йўналтириладиган 100 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит тақдим этилиши ҳақидаги ҳужжатнинг имзоланишига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, транспорт, коммуникация, Ўзбекистон томонидан Тожикистонда бир мактаб ва касалхона қурилишининг молиялаштирилишига оид келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ўтказилади.

Унда тожик ва ўзбек бизнесининг етакчи вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир давомида йирик шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 2017 йилда 126 миллион долларни ташкил этди, жумладан, Ўзбекистондан 69 миллион долларлик маҳсулот импорт қилинган бўлса, 57 миллион долларлик маҳсулот Ўзбекистонга экспорт қилинди.

Янгиликлар лентаси
0