Бошланғич синфлар ҳафтасига 5 кун ўқийдиган бўлади

© Kazuhiro NOGI / AFPшкольники во время экскурсии
школьники во время экскурсии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралида бўлиб ўтган йиғилиш баёнотида қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кунлик ўқиш жараёнига ўтади, деб хабар қилмоқда "Халқ сўзи" газетаси.

Хабарда айтилишига кўра, 1 мартидан бошлаб 1 синф ўқувчилари, сентябрдан бошлаб эса 1-4 синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кундан ўқий бошлайди.

“Шу йилнинг 1 мартидан эътиборан республикадаги барча умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кунлик ўқишга ўтади. Янги ўқув йилидан эса босқичма-босқич қолган бошланғич синфлар ҳам ҳафтасига 5 кунлик ўқишга ўтказилади”, — дейилган хабарда.

Ҳужжатда қайд этилишига кўра, бундан кўзланган асосий мақсад:

  • ота-оналарнинг фарзандлари билан оилавий дам олишларига янада кўпроқ имконият яратиш, ота-она ва фарзандлар ўртасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш ҳамда оилавий анъаналарни шакллантириш;
  • ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда театр, музей ва тарихий обидаларга саёҳат қилишларига замин яратиш;
  • ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда, турли фан тўгараклари, спорт секциялари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш;

Шу муносабат билан ҳозирги пайтда вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда ота-оналар ўртасида кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0