Ўзбекистон Мисрга маиший техника етказиб беради

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишНа одной из улиц Каира
На одной из улиц Каира - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келишувлар шартларига кўра, Ўзбекистон Мисрга Artel компаниялари гуруҳи корхоналарида ишлаб чиқарилган маиший техника буюмларини етказиб беради

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. "Ўзэлтехсаноат" АК ва Қоҳира савдо палатаси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида баённома имзолади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миср бизнесменлари ассоциацияси билан ўзаро англашув Меморандумини имзолади.

Келишувлар шартларига кўра, Ўзбекистон Мисрга Artel компаниялари гуруҳи корхоналарида ишлаб чиқарилган маиший техника буюмларини етказиб беради.

"Eco Solar Energy Миср ва Ливия бозорларида сотиш учун Artel қуёш панелларини сотиб олишга қизиқиш билдирди, Toshiba — Al-Arabi эса "Ўзэлтехсаноат" АК билан биргаликда маиший техника ишлаб чиқариш заводларини қуриш бўйича Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритишни мўлжаллаётганини билдирди", — деб ёзади "Жаҳон" АА.

Шунингдек Korra Energy Миср ва унга қўшни мамлакатларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кабель маҳсулотлари ва LED-чироқлар дистрибьютори бўлиш таклифи билан чиқди.

Бундан ташқари, томонлар Мисрга Ўзбекистоннинг RAF Express компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган мис қувурларни етказиб бериш масаласини муҳокама қилди.

Янгиликлар лентаси
0