Ўзбекистон почтаси банк ва суғурта хизматлари кўрсата бошлайди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРабота почты
Работа почты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Почта бўлимларида пул ўтказмалари, пластик карталарга хизмат кўрсатиш ва депозитлар очиш хизматларини йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. “Ўзбекистон почтаси” келажакда банк ва суғурта хизматлари кўрсатиши мумкин деб хабар қилмоқда, Sputnik мухбири.

Шавкат Мирзиёев Ахборот коммуникация ва Молия вазирликлари ҳамда Марказий банкка апрел ойига қадар ушбу лойиҳа борасида ўз таклифларини киритишни топширди.

Москвада Почта России бўлими - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар “Почта России” орқали пул ўтказиши мумкин

“Ўзбекистон почтаси”да аутсорсинг асосида пул ўтказмаларини амалга ошириш, пластик карталарга хизмат кўрсатиш ва депозитлар очиш хизматларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ундан ташқари президент Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига 2018 йил май ойининг охирига қадар “Ўзбекистон почтаси”ни ислоҳ қилиш режасини ишлаб чиқишни топширди.

Ушбу режа етакчи мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида мутахассисларни жалб  қилиш, почта тармоғини ривожлантириш, хорижда халқаро почта алмашув пунктлари ташкил қилишни ўз ичига олган бўлиши керак.

Президент шунингдек, “Ўзбекистон почтаси”га "Матбуот таркатувчи" АЖни қўшиб олиш таклифини ҳам маъқуллади.

Бугунги кунда Ўзбекистон почтаси 14та ҳудудий бўлим, 49та туманлараро марказ, 1745 алоқа бўлимлари ва 4794та етказиб бериш пунктларидан иборат. Ундан ташқари почта таркибида бир неча изтисослашган филиаллар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда “Ўзбекистон почтаси” замонавийлаштириш учун Кореянинг Intergen ITG компанияси ва ETRI институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган эди.

Янгиликлар лентаси
0