Россия Ўзбекистонни МДҲ ёшлар масалалари бўйича кенгаш таркибига чақирмоқда

© РЦНКМолодёжь Узбекистана принимает участие в учебно-образовательной поездке "Здравствуй, Россия!"
Молодёжь Узбекистана принимает участие в учебно-образовательной поездке Здравствуй, Россия! - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кенгаш давлат ёшлар сиёсатини икки томонлама ва кўп томонлама лойиҳаларни давлат органлари ва ижтимойи уюшмалари ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда биргаликда кадрларни тайёрлаш сингари йўналишларни ўз ичига олади

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Россия Ўзбекистонга МДҲ ёшлар масалалари бўйича кенгаш тартибига киришни таклиф қилмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Алексей Мартынов - Sputnik Ўзбекистон
Экперт Мартынов АҚШ қай тарзда МДҲ мамлакатлари ишига аралашаётгани ҳақида

Бу ташаббусни Тошкентда бўлган II Ўзбекистон-Россия ёшлар форумида Ёшлар сиёсати ва халқаро алоқалар институти директор ўринбосари Дмитрий Бункин илгари сурди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистон ушбу кенгашга аъзо эмас. Бироқ кенгаш тегишли қарор қабул қилинса, республика шу йилда унинг таркибига киради.

"Ҳозирги вақтда МДҲ давлатлари халқаро ёшлар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2030 йилгача стратегияни ишлаб чиқиш ва имзолаш бўйича янги ишлар бошланмоқда. Биз Ўзбекистон ушбу гуруҳга аъзо бўлиб киришини жуда истардик. Республика бу борада иш олиб бориб, кейинчалик МДҲ ёшлар масалалар бўйича кенгаш таркибига киради", — деб таъкидлади Бункин агентликка.

Бункин сўзларига кўра, кенгаш ахборот алмашинуви учун жуда қулай майдондир. Кенгаш 14 йил давомида фаолияти кўрсатаётмоқда. Унинг доирасида бир қатор халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда.Энг йирик лойиҳа ҳозирги вақтда Беларусь ташаббуси билан киритилган МДҲ давлатлари учун халқаро танловдир. Танлов минтақавий ва миллий босқичларда ўтказилади.

Виктор Марков, старший аналитик ИК Церих Кэпитал Менеджмент(фотография с экрана монитора) - Sputnik Ўзбекистон
Марков: Ўзбекистон - Россиянинг углеводород қазиб олиш бўйича етакчи ҳамкори

"Энг иқтидорли ёшлар ўз лойиҳалари билан иштирок этиш ва халқаро майдонда уларни ҳимоя қилиш имкониятига эга. Бу тегишли кўмак олиш ва лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича шерикларни топиш имкониятини қўлга киритиш мумкин", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Бундан ташқари, бир қатор лойиҳалар таълим соҳаси билан боғлиқ, масалан, малака ошириш бўйича таълим лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бошқа лойиҳалар эса ёшлар анжуманларини ташкил қилиш билан боғлиқ, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Кенгаш давлат ёшлар сиёсатини икки томонлама ва кўп томонлама лойиҳаларни давлат органлари ва ижтимойи уюшмалари ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда биргаликда кадрларни тайёрлаш сингари йўналишларни ўз ичига олади.

Янгиликлар лентаси
0