Ўтган йилил 18 минг киши “қора рўйхатдан” ўчирилди - ИИВ

© Sputnik / Алексей Вовк / Медиабанкка ўтишСотрудник правоохранительных органов снимает наручники
Сотрудник правоохранительных органов снимает наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Диний-экстремистик оқимлар аъзолари сифатида “қора рўйхат”га киритилган фуқаролар исмларини ушбу рўйхатдан чиқариб ташлаш давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган 2017 йил давомида 18 минг фуқаро "қора рўйхатдан" ўчирилди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев қарори билан ИИВ тизимига янги лавозимлар киритилди

ИИВ раҳбари Бобожонов айтишига қараганда, махсус комиссия экстремистлар рўйхатига киритилган ҳар бир кишининг ҳужжатларини ўрганиб чиқмоқда.

Вазир сўзларига кўра, ИИВ Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан йўлидан адашган фуқароларининг "пушаймонлик аризалари"ни  қабул қилишда давом этмоқда.  Ушбу аризалар бўйича қарорлар маҳаллий бошқарув органлари, диний муассаса вакиллари, қўни-қўшни ва қариндошлар фикрларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.

"Ўтказилган ушбу ишлар натижасида, фақат ўтган йил даовмида 18 мингдан ортиқ фуқаролар махсус рўйхатдан ўчирилди. Улардан 16 минги одатий ҳаётга қайтган ва 9,5 минг нафари ишга жойлаштирилган", — деди вазир.

Ундан ташқари, 2017 йил давомида инсонпарварлик тамойили асосида жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган 1 932 маҳкум озодликка чиқарилган ва 8 835 маҳкум манзил-колонияларига ўтказилди, 9 462 маҳкумнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0