Аҳмадбойнинг сўнгги сўзлари: мен ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбур қилмаганман

© YoutubeАхмад Турсунбаев
Ахмад Турсунбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суднинг якуний қарори 19 февраль куни эълон қилинади

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Тошкент вилоят жиноят ишлари бўйича судида халқ орасида Аҳмадбой номи билан танилган Тошкент вилояти Чиноз туманилик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев ва унинг шериклари иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

Судда судланувчи Аҳмад Турсунбаев ва унинг шерикларига охирги сўз берилди.

"Ҳурматли судья, мажлис қатнашчилари. Аввало шуни айтишим керакки, мен фуқароларни алдаганим йўқ. Пул ва автомашиналарни улар ўз хоҳиш-иродасига кўра олиб келишган. Мен ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбур қилмаганман.

Мен ўзим деҳқон ва чорвачилик билан шуғулланадиган фермер бўлганман. Лекин юз берган воқеадан афсусдаман. Менинг битта мақсадим бор эди — иш қилиш. Алдаш ҳаёлимга ҳам келмаган. Фурсатдан фойдаланиб, бутун халқимиздан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кечирим сўрайман. Мени кечиринглар", — деди Аҳмад Турсунбоев.

Ахмад Турсунбаев - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмадбой устидан суд жараёни бошланди

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадбой ва унинг беш нафар шериги Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 211- (порахўрлик) ва 243- (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланмоқда.

А. Турсунбаев 2015 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида "Чиноз ҳалол чорва" ва "Чиноз авто ҳамкор транс" корхоналарини ташкил қилган. У ва унинг ходимлари миллий ва чет эл валютасида аҳолидан энг камида йилига 100 фоиз устама бериш шарти билан пул олиб келган. Шу билан бирга Аҳмадбой пулни қайтариб беришга ҳеч қандай кафолат бермаган.

Томонлар, агар унга бирор нарса бўлса, ҳеч ким ҳеч нарса талаб қилмасликка келишиб олган.

Икки йил мобайнида Аҳмад Турсунбаев ва унинг шериклари катта миқдордаги пул, чорва моллар ва турли русумли автомобилларни ўзлаштириб келган. Уларнинг жиноий фаолияти беш йил давом этган. Маълум қилинишича, бундан минглаб фуқаролар жабр кўрган.

Суднинг якуний қарори 19 февраль куни эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0