ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россиялик космонавт Антон Шкаплеров ўзининг Instagram саҳифасида Орол денгизининг ер орбитасида туриб олинган суратини намойиш этди.
Суратда бир пайтлар катталиги боис денгиз номини олган кўлнинг деярли буткул қуриб қолгани кўриниб туради.
"Орол денгизи — Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган оқмас шўр кўл. У 1960 йилларгача катталиги жиҳатидан жаҳонда тўртинчи ўриндаги кўл ҳисобланган, аммо бугунга келиб денгиз сатҳи ҳалокатли даражада пасайиб кетган… ", — деб ёзган космонавт.
Антон Шкаплеров — россиялик синовчи-космонавт, Россия Қаҳрамони. Ҳозирда у Халқаро космик станцияда фаолият олиб бормоқда.