Бош прокуратурада янги 9 та бошқарма ташкил қилинди

© Nuz.uzСегодня работники прокуратуры впервые отмечают свой праздник
Сегодня работники прокуратуры впервые отмечают свой праздник - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош прокурорига етарли билим ва тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассисларни (иқтисодчилар, молиячилар, муҳандислар, ижтимоий соҳа мутахассислари ва бошқалар) ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилди

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Куни кеча, 15 феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Сантехник устанавливает счетчик на воду - Sputnik Ўзбекистон
Коммунал тўловлар бўйича қарздорлик пластик карточкадан сўзсиз ечиб олинади

Ушбу фармон талабларига кўра, Бош прокуратура таркибида янги 9 бошқарма тузилди:

1. Ёнилғи-энергетик тармоғида қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

2. Молия-банк соҳасида қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

3. Божхона ва солиқ соҳаларида қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

4. Транспорт, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

5. Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонун ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

6. Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳимоя қилиш бошқармаси;

7. Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этилиши устидан назорат бошқармаси;

8. Маъмурий судловда прокурор ваколатларини таъминлаш бошқармаси;

9. Терговни услубий таъминлаш бошқармаси.

Шу билан бирга, Бош прокурорга мутахассислиги юридик бўлмаган етарли билим ва тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассисларни (иқтисодчилар, молиячилар, муҳандислар, ижтимоий соҳа мутахассислари ва бошқалар) ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилди.

Янгиликлар лентаси
0