Кулаков: америкаликлар Афғонистонда ҳеч нарсага эришолмайди

© US Army / Staff Sgt. Shane HamannUS Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border
US Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбий эксперт Олег Кулаков Афғонистондаги муаммоларни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, деган фикрни билдирди

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Ҳарбий университети ўқитувчиси, истеъфодаги полковник Олег Кулаков собиқ Иттифоқ томонидан Афғонистонда ўтказилган ҳарбий операцияни ва ҳозирги кунда у ерда бўлиб турган Америка ҳарбийлари ҳолатини солиштирди.

Центр Кабула - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Афғонистонда бўлди
1989 йилнинг 15 феврал куни совет қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилиши якунланган эди. Ўша вақтдаги ва бугунги омадсизликлар сабаби нима эди, дея савол беради ҳарбий эксперт Олег Кулаков.

Кулаковга кўра, СССРни Афғонистонда мағлубиятга учраган, деб ҳисоблаб бўлмайди.

"Барча ҳарбий топшириқлар бажарилган. Аммо бу сиёсий барқарорликка олиб келмади, ва бу бошқа масала", — деди Олег Кулаков Спутник радиоси эфирида.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, америкаликлар ҳам шундай муаммога дуч келишган.

"Улар бизнинг хатоларимизни такрорлашмоқда: қанчалик босимни кучайтиришаётган бўлса, қаршилик шу даражада кучаймоқда. Улар ҳеч нарсага эришолмайди. Дастлаб қарама-қаршиликлар пайдо бўлади, айнан шулар кейинчалик сиёсий таъсирга эришишга йўл қўймайди", — дея изоҳ берди ҳарбий эксперт.

Кулаков бошқа мамлакатнинг ҳарбий контингенти маҳаллий ҳокимият учун ҳамиша сиёсий қўзғатувчи бўлиб қолишини таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0