Ўзбекистонда юзга суртиладиган хавфли крем аниқланди

© Sputnik / Александр Лыскин / Медиабанкка ўтишДевушка на процедуре.
Девушка на процедуре. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда юзга суриладиган крем хатарли ўсмаларни келтириб чиқаради. Хавфли маҳсулот номи - NEWA.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. "Ўзстандарт" агентлиги истеъмол бозорларида юзга суртиладиган хавфли гель аниқланганлиги ҳақида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бу маҳсулотнинг савдо белгиси NEWA, юз учун гель, номи Lift gel activateur, келиб чиқиш мамлакати Исроил деб ёзилган.

Гель таркибида N-нитрозодиэталамин (NDELA) моддаси аниқланган. Ушбу модда канцероген ҳисобланади ва аъзоларда хатарли ўсмаларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

"Ўзстандарт" агентлиги давлат инспекторлари томонидан истеъмол бозорига оид маълумотлар ўрганиб чиқилган.

Агентлик аниқланган сифатсиз маҳсулот инсон саломатлигига зарар етказиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Янгиликлар лентаси
0