Ўзбекистон Қирғизистонга "тез ёрдам" машиналари совға қилди

© uznewsУзбекистан передал Кыргызстану автомобили скорой помощи
Узбекистан передал Кыргызстану автомобили скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Тез ёрдам" машиналари икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида туҳфа қилинган

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Фарғона вилояти томонидан Қирғизистоннинг Боткен вилоятига иккита "тез ёрдам" машинаси совға қилинди. Бу ҳақда uznews.uz хабар қилмоқда.

Флаги Кыргызстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-қирғиз банклари ўзаро савдо операцияларини молиялаштиради

Хабарда айтилишича, "тез ёрдам" машиналари икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш мақсадида туҳфа қилинган.

Машиналардан бири Боткен шаҳри аҳолиси учун, иккинчиси эса Қадамжой туманидаги Жани-Жер қишлоғидаги умумий шифокорлар амалиёт маркази учун хизмат қиладиган бўлди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тобора ривожланиб ва мустаҳкамланиб бормоқда. Ўтган бир ярим йил давомида икки давлат раҳбарлари ва расмий доиралари вакиллари бир неча бор учрашди, Ўзбекистон ва Қирғизистон делегацияларининг ўзаро ташрифлари амалга оширилди.

Шунингдек, мамлакатлар ўртасида автобус ва авиақатновларни йўлга қўйиш, ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш ва чегаралар борасида келишувларга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0