ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга Флорида штатининг Маржори Стоунмен Дуглас шаҳрида рўй берган шафқатсиз жиноят оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Ўз хатида Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини изҳор этди, дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Marjory Stoneman Douglas High School мактабида дарс тугашига 10 дақиқа қолганда ёнғин тревогаси эълон қилинган. Сўнг ўқ овозлари эшитилган.
Флорида штати сенатори Билл Нильсен сўзларига кўра, ўқ отган шахс газга қарши ниқобда бўлиб, ёнида тутун гранаталари бўлган.
"Болалар коридорга чиқиши ва улар кўпчилик бўлиб йиғилганида ўқ узиш учун у ёнғин тревога сигналини ёққан", — деб таъкидлади сенатор.
Шериф сўзларига кўра, отишма содир этган йигит интизоми туфайли мактабдан ҳайдалган, ҳозирда у полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.