ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Бугун тонг соат 08:00 да Тошкентдаги Минор метроси яқинидаги чорраҳада йўловчи автобус ва инкассатор автомобили тўқнашиб кетди, деб хабар қилмоқда, uznews.uz ЙҲХБ хабарига асосан.
Тўқнашувда “Мерседес” русумли автобуснинг олдчап тарафи жиддий шикастланган. “Камаз” русумли зирҳланган инкассатор автомобилининг эса олди қисм шикастланган.
Хабарда айтилишига кўра, ЙТҲ 72 рақамли йўловчи автобус инкассатор машинасига йўл бермагани оқибати содир бўлган.
Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ. Воқеа жойига ЙҲХБ ходимлари етиб келиб вазиятни ўрганмоқда.
Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲда автобус ҳайдовчиси қурбон бўлган, 7 нафар йўловчи жароҳатланган. Бу ҳақида Facebookдаги "Критика и рекомендации" гуруҳи хабар бермоқда.