Паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПаспорт и бланк в руках избирателя
Паспорт и бланк в руках избирателя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳаларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланди, деб хабар бермоқда вазирликнинг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот каналида.

Лойиҳаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда:

Ўзбекистон паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Нобиометрик паспорт олишга улгурмаганлар учун жарима миқдори камайтирилди

13-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда: "Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда 16 ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар";

223-модда биринчи қисми санкциясидаги "энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда" деган сўзлар "энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми", иккинчи қисми санкциясидаги "энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида" деган сўзлар "энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида" деган сўзлар билан алмаштирилмоқда.

Мазкур модда учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилади: "Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшаб туришига йўл қўйиши —"; учинчи қисми санкциясидаги "ўн" деган сўз "беш" деган сўз билан алмаштирилади;

223-модданинг тўртинчи қисми санкциясидаги "ўн беш" деган сўзлар "ўн" деган сўз билан алмаштирилади.

Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Прописка муҳокамаси: нега вилоятдаги одамлар Тошкентдан уй ололмаслиги керак

Ушбу модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилади: "Мазкур модда бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн саккиз ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар".

Кодексдан 2232-модда (Ишга қабул қилишда паспорт тизими қоидаларини бузиш) чиқариб ташланади.

Меҳнат кодексининг 80-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

"паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат";

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилади:

"Ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин".

Янгиликлар лентаси
0