ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Якиманка округи депутатлари Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш бўйича маҳаллий референдумни куз мавсумига ўтказишмоқчи.
Шунингдек, референдумда Ленин ҳайкалини кўчириш, транспорт ва кўп қаватли уйларни қуриш масалалари ҳам қўйилган.
Бундан аввал, Замоскворетский суди прокуратуранинг Якиманка тумани депутатларининг 18 мартда маҳаллий референдумни ўтказишни ноқонуний деб топиш тўғрисида даъво аризасини қаноатлантирганди.
Прокуратуранинг фикрига кўра, референдумга қўйилган масалалар маҳаллий бошқарув орган ваколатига кирмайди.
"Эртага биз апелляция топширамиз, ундан кейин бу масала бўйича суд йиғилиши тайинланиши керак. Агарда 14 февралда суд йиғилиши тайиниб, унда ижобий қарор қабул қилинса Москва шаҳар думасида референдум ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш учун максимал даражада кўп вақт бўлади. Шунда биз тайёргарлик кўришга улгурмаймиз. Бу ҳолатда кейинги вақтга кўчирамиз", — деб маълум қилди Якиманка округи раҳбари Андрей Морев.
Шу билан бирга, Морев барча масалалар долзарб бўлса куз мавсумида кўриб чиқилишини маълум қилди.
Депутатлар референдумда фуқаролардан бир нечта масалалар бўйича: Калужск майдонидан Ленин ҳайкалини кўчириш ҳамда Москвадаги Ислом Каримов ҳиёбонида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалини ва фаввора ўрнатиш масалалари бўйича сўров ўтказишмоқчи.