Вазир Камилов Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси президенти билан учрашди

Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, Sputnik. 2018 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси президенти, таниқли тадбиркор ва жамоат арбоби Лев Леваев бошчилигидаги делегациясини қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Делегация таркибидан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Борис Кандов, Россия Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Яков Левиев ва бошқалар ўрин олган.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0