Россиянинг миграция масалалари бўйича комиссияси Самарқандда бўлди

© Sputnik / Михаил ГенисВъезд в город Самарканд
Въезд в город Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Делегация аъзолари Ўзбекистондан бораётган меҳнат мигрантларини тиббий-ижтимоий муҳофаза қилиш, муносиб меҳнат ва турмуш шароити яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимлигида Россия президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгашининг миграция масалалари ва чет эл фуқароларини ижтимоий-маданий мослаштириш комиссияси аъзолари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида хабар қилинмоқда.

Многофункциональный миграционный центр - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда фуқароларни Россияга ишга жўнатиш маркази иш бошлади

Делегация раҳбари – Россия давлат Думаси депутати А.Журавлев ҳамда Россия президенти ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгашининг миграция масалалари ва чет эл фуқароларини ижтимоий-маданий мослаштириш комиссияси раиси А.Паскачев Ўзбекистондан бораётган меҳнат мигрантларини Россия қонунчилиги билан таништириш, уларни тиббий-ижтимоий муҳофаза қилиш, муносиб меҳнат ва турмуш шароити яратиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликдаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Россиялик меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш маркази ҳамда Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан биргаликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор масканларни зиёрат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар асосида меҳнат миграцияси масалалари бўйича томонлар истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни бошлаган. Жумладан, Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясига меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш маркази фаолият кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0