Душанбе Шавкат Мирзиёевни кутиб олишга қизғин тайёрланмоқда

Oбуна бўлиш
Тожикистон ва Ўзбекистон санъат усталарининг биргаликдаги концерти "Дўстлик оқшоми" деб аталади

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг баҳор фаслига мўлжалланган илк давлат ташрифига қизғин тайёргарлик кетмоқда.

Железнодорожные пути - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Тожикистонга олиб борувчи илгари бузиб ташланган темир йўлни тикламоқда

ТожикТАнинг республика Маданият вазирлигидаги манбасига таяниб хабар беришича, давлат раҳбарининг ташрифи ҳамда президентларнинг учрашуви Тожикистон ва Ўзбекистон санъат усталарининг биргаликдаги қутлов концерти билан нишонланади.

Хабар қилинишича, Тожикистон ва Ўзбекистон санъат усталарининг биргаликдаги концерти "Дўстлик оқшоми" деб номланади. Унда таниқли хонандалар, созанда ва раққослар иштирок этади.

Ўзбекистон расмий делегацияси, Тожикистон ҳукумати ва парламенти аъзолари. Дипломатик корпус вакиллари томошабинлар орасидан жой оладилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилишини билдирганди.

Янгиликлар лентаси
0