Президент: жамоат транспорти “ақлли” бўлсин

© Sputnik / / СтрингерЯнги метро линияси лойиҳаси сурати
Янги метро линияси лойиҳаси сурати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент фикрига кўра, метро ва автобуслар логистикаси шу қадар чуқур ўйланган, талабга мос равишда ўзгарувчан бўлиши керак-ки, одамлар буни сезсин.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 24 телеканали эфирида янги қурилаётган ер метро йўналишлари билан танишиб, ўз фикрини билдирди.

Президент фикрига кўра, метро – қулайлик, хавфсизлик ва арзонлик жиҳатидан жуда қулай транспорт туридир, фақат унинг логистикасини чуқур ўйлаш керак.

 

Энг катта масала — логистика, буни чуқурроқ ўйлаш керак. Автобус ва метро логистикаси шундай ақлли бўлсинки, буни одамлар сезсин. Одамлар сезиши учун эса бир кун эмас, ҳар куни ишлаш керак. Ҳар куни мониторинг қилиш керак — қаерда тирбандлик бор, қаерда одамлар кўпроқ норози бўляпти, қайси бекатларда қай вақт одам кўп, тирбандлик қаерда, қачон пайдо бўляпти, унинг логистикаси қандай? Мана шу масалаларни ҳам ўйлаш керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент фикрига кўра,  ҳар куни дронлар, вертолётлар ёрдамида, йўловчилар оқимини таҳлил қилиш керак ва бир чоракда бир марта йўналишларга аниқлик киритиш керак, чунки замон ва талаб ўзгармоқда. Уларга мос келиш керак.

“Ягона мақсад — одамларга шароит яратиш. Ёз вақти бошқа, қиш вақти бошқа, таътил вақти бошқача талаб. Ҳаёт ҳар куни ўзгариб боряпти”, — деди президент.

 

Янгиликлар лентаси
0