ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Олий Мажлис қонунчилик палатасида "Оммавий ахборот воситалари" ва "Журналистларнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш" қонунларига киритилган қўшимча ва ўзгартишларни муҳокама қилиш якунланди, деб хабар қилинган "Норма" нашрида.
Эндиликда "журналист" тушунчасига тузатишлар киритилди.
ОАВлар билан меҳнат шартномасига эга шахсларгина эмас, балки улар билан шартномас асосида ҳамкорлик қилаётганлар ҳам журналист деб аталадиган бўлди.
Журналистлар томонидан бажариладиган функциялар ҳам тўлдирилган. Эндиликда таҳрир, тарқатиш ва ОАВлар учун хабарларни тайёрлаш ва уларни тарқатиш билан шуғулланадиган шахслар ҳам журналист ҳисобланади.
ОАВлар томонидан юборилган мурожаатларга жавоб бериш муддати 7 кун этиб белгиланди.
Шунингдек, журналистлар ҳамжамияти учун профессионал этика қоидалари амал қилади.
Таъкидланашича, журналистлар учун мўлжалланган профессионал этика қоидалари ОАВларнинг ўзи томонидан аниқланади. Этика қоидаларига амал қилмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмаган. Ушбу ҳужжат қонунчилик жараёнидаги кейинги босқичлардан ўтказилаётгани қўшимча қилинган.