ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида юк поезди автомобил билан тўқнашиб кетди, деб хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
26 Январ 2018, 10:26
Ҳодиса 10 февраль куни кундузи соат 12:30да "Пахтакор" маҳалласида яшаган 1970 йилда туғилган Х. Зоиров бошқарувидаги ВАЗ-2107 русумли автомашинаси иштирокида содир этилган.
Автомобил "Янгиер-Чимқўрғон" 4Р-32 йўлининг 3164-пикет қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида 3601-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган.
"Тўқнашув оқибатида ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х. Зоиров жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган ва унинг йўловчиси Ф. Тўраев касалхонага ётқизилган", — дейилади хабарда.