Эрон президенти Ҳасан Руҳани Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

© МИД УзбекистанаВстреча Абдулазиза Камилова с Хасан Рухани
Встреча Абдулазиза Камилова с Хасан Рухани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Шавкат Мирзиёевнинг Эрон президенти Ҳасан Руҳани ва Эрон халқига самимий тилакларини етказди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳани 10 феврал куни Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясини қабул қилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Афғонистон инқирозини сиёсий ҳал қилиш жараёнини бошлаш учун биргаликдаги халқаро саъй-ҳаракат муҳимлиги қайд этилди. Эрон раҳбари Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказишга доир Ўзбекистон ташаббусини қўллаб қувватлади.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон президентларининг 2017-йил 10-сентябрда Остона шаҳридаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи-назаридан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама ҳам қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Шавкат Мирзиёевнинг Эрон президенти Ҳасан Руҳани ва Эрон халқига самимий тилакларини етказди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташаббуси билан Тошкентда март ойида "Афғонистон — тинчликка йўл" мавсусида халқаро анжуман бўлиб ўтиши эълон қилинган эди. Анжуманга БМТ ва ЕИ вакиллари, Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарлари таклиф этилади.

Янгиликлар лентаси
0