Тожикистон Ўзбекистонга иккита терактнинг олдини олишга ёрдам берди

© SputnikЗдание МВД РТ, архивное фото
Здание МВД РТ, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон ёрдами билан Россия ҳудудида беш, Хитойда бир, Ўзбекистонда икки, Украина ва Қозоғистон ҳудудларида биттадан терактнинг олди олинди, деди Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. 2017 йилда Тожикистон Ўзбекистон ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган иккита терактнинг олдини олишга ёрдам берди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон мамлакат ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзодага асосланиб.

Вазирнинг сўзларига кўра, Тожикистон ёрдами билан Россия ҳудудида беш, Хитойда бир, Ўзбекистонда икки, Украина ва Қозоғистон ҳудудларида биттадан терактнинг олди олинган.

Унинг қўшимча қилишича, ўтган йили Ироқ ва Сурия ҳудудида ИД таркибида жангларда қатнашган 250 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлган. Юздан ортиқ тожикистонлик ўз ихтиёри билан Сурия ва Ироқдан уйларига қайтишган.

Янгиликлар лентаси
0