Самарқандда апрелдан бошлаб икки қаватли томоша автобуслари ишга тушади

© Commons.wikimedia / Bekhruzbek OchilovТуристический автобус в Ташкенте
Туристический автобус в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экскурсия давомида 8 тилда гапирадиган аудиогид шаҳарнинг асосий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилиб беради.

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ушбу йилнинг апрель ойидан бошлаб Самарқандда икки қаватли автобуслар ишга тушади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Тошкентда бундай автобуслардан аллақачон унумли фойдалилмоқда. Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб ташкил қилинган экскурсия 2,5 соат давом этади. Автобуслар ҳар икки соатда Ўзбекистон меҳмонхонаси яқинидаги бекатдан бошланади.

"Автобуслар саккиз тилда гапирадиган аудиогид билан жиҳозланади. Экскурсия давомида аудиогид сайёҳларга Самарқанднинг асосий ёдгорликлари ва афсоналарини ҳикоя қилиб беради. Ундан ташқари экскурсиядан миллий таомлар ҳақидаги ҳикоялар ва миллий мусиқа ўрин олган. Ана шундай икки қаватли автобусларда шаҳар бўйлаб экскурсиялар келажакда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ташкил қилинади", — деди Давлат туризм қўмитаси вакили.

Даблдекер автобус сифатида Хитойда ишлаб чиқарилган Higer автобусларидан фойдаланилади. Бугунги кунда ушбу компания дунёда, томоша автобуслари ишлаб чиқарувчи, етакчи компаниялардан биридир. Ундан ташқари Higer ўз автобусларини Ўзбекистон иқлим шароитига мослаштиришни ўз зиммасига олган.

Хусусан Европа шаҳарлари учун ишлаб чиқарилган автобуслар баландлиги 4,3-4,4 метр бўлса Ўзбекистон қонунларига кўра автобус баландлиги 4 метр билан чекланган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда томоша сайллари учун фойдаланилаётган автобуслар барча хавфсизлик талабларига жавоб беради. Ҳар бир ўриндиқ хавфсизлик камари билан жиҳозланган. Автобусла имконияти чекланган кишилар учун ҳам барча қулайликлар яратилган.

Янгиликлар лентаси
0