Тошкентда боғчаларга тайёр таомларни етказиб бериш тажрибаси бошланди

Oбуна бўлиш
Сирғали тумандаги яна бешта боғчага тайёр таомларни етказиб бериш мақсадида тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Сирғали туманидаги 18-мактабгача таълим муассасасида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг янги тартиби бўйича илк тажрибаси бошланди, деб хабар қилди мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Предприятия Новороссийска - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди

Тадбирда Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар мактабгача таълими бош бошқармаси, Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси ва яна бир қатор мактабгача таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди.

Сирғали туман мактабгача таълим бўлими ҳамда МЧЖ "AZIYA BEST DISTRIBUTION" корхонаси билан тайёр таомларни етказиб бериш мақсадида тўғридан-тўғри шартнома имзоланиб, боғча ошхонаси уларга фойдаланишга топширилди.

Тажриба жараёнида ушбу корхона томонидан мактабгача таълим муассаси ошхонасида тайёрланган таомлар тарбияланувчиларга етказилди.

Тажриба —синов тариқасида ўтказилган тадбирда ошпазларнинг ташқи қиёфасидан тортиб, таомнома бўйича тайёрланаётган таомлар технологияси ва сифати йиғилганлар эътиборини тортди.

Сирғали туман мактабгача таълим бўлими мутассадиларининг фикрига кўра, айнан шу корхона билан яна бешта боғчага тайёр таомларни етказиб бериш мақсадида тўғридан-тўғри шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

© Информационная служба МДОДоставка готовой еды и полуфабрикатов в детские сады Узбекистана
Доставка готовой еды и полуфабрикатов в детские сады Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Доставка готовой еды и полуфабрикатов в детские сады Узбекистана
© Информационная служба МДОДоставка готовой еды и полуфабрикатов в детские сады Узбекистана
Доставка готовой еды и полуфабрикатов в детские сады Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Доставка готовой еды и полуфабрикатов в детские сады Узбекистана

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тажриба натижалари таҳлил қилиниб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади. Тошкент шаҳар мактабгача таълими бош бошқармаси унинг туман бўлимлари томонидан бу борада барча кучлар сафарбар этилган. Фақатгина Тошкент шаҳар ва унга қарашли туман ҳокимияти мутассадилари бу масалага жиддий эътибори қаратсалар тажриба ўз самарасини беради ва унинг оммалашиши тезлашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ишларини тажриба тарзида амалга ошириш белгиланган эди.

Шунингдек, 2017 йил 19 декабрида президент Ш.Мирзиеев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида боғчаларда болаларни соғлом овқатлантириш ва уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0